Бугун фақат ҳакам нопрофессионал эди — Лучано Спаллетти
8 февраль куни Италия А серияси доирасида «Ювентус» жамоаси «Лацио» билан куч синашди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Баҳс давомида ҳакам «Ювентус»нинг бир голини офсайд деб бекор қилди, шунингдек, «Лацио» фойдасига баҳсли пенальти белгилади. Ушбу қарорлар ўйиндан кейин жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ўйиндан сўнг «Ювентус» жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти ўйиндаги ҳакамликни жиддий танқид қилди.
«Бугун майдонда 22 нафар профессионал футболчи ҳаракат қилди. Ҳакам эса майдондаги ягона нопрофессионал эди. Ҳакамлик тизимида ислоҳотлар ўтказиш вақти келди. Ҳар якшанба янги бир воқеага дуч келяпмиз», деди мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг