Бразилияда президентлик сайлови бўлиб ўтди

18:32 31 Октябр 2022 Дунё
736 0

Фото: Иллюстратив фото

Бразилияда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи тур натижаларига кўра Луиз Инасио Лула де Силва 50.9% овоз билан ғалаба қозонди. Бразилиянинг амалдаги президенти Жаир Болсонаро 49.1% овоз билан мағлуб бўлди.

Лула де Силва президентлик фаолиятини 2023 йилнинг 1 январидан бошлайди. Бразилияда жами 156 миллион сайловчи бор. Биринчи тур сайловда Лула де Силва 48.43%, Болсонаро 43,20 % овоз олган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, Болсонаронинг сайловдаги мағлубиятига иқтисодий инқироз, COVID-19 пандемиясида вафот этган 700 минг бразилиялик, Амазонка ўрмонларининг қисқариб бориши ҳамда ҳукумат тизимидаги коррупциялар сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер