Бўстонлиқда 1 миллиард долларлик ГТЭС қурилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади.
“Бир макон, бир йўл” форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Хитойнинг “China Southern Power Grid International” компанияси станциянинг истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида ушбу компания билан қиймати 1 млрд 640 млн долларга тенг, қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа: “Юқори Пскем” ГТЭС (қуввати 200 МВт), “Қаратерен” ГТЭС (500 МВт) ҳамда “Юқори Пскем” ГEС (120 МВт) гидроиншоотларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг