Болажонларга байрам туҳфалари
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманган вилояти шаҳар ва туман прокуратуралари ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида 110 нафар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёшлар, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг психофизик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйининг 50 дан зиёд тарбияланувчиларининг ҳар бирига кийим-кечак, гигиеник воситалар ҳамда ширинликлар туҳфа қилинди.
Бундан ташқари, 600 дан ортиқ уйда якка тартибда таълим олаётган ва профилактик назоратга олинган ўқувчилар хонадонига ҳам йўқловлар уюштирилди. Ҳуқуқ идораси ходимлари томонидан тақдим этилган чолғу асбоблари, спорт анжомлари, бадиий адабиётлардан болажонларнинг боши кўкка етди. Ўзаро мулоқотлар чоғида прокуратура вакиллари ёшларнинг қизиқишлари, орзу-умидлари, интилишлари билан яқиндан танишдилар.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг