Бокс. Ўзбекистон Жаҳон кубогида биринчи бўлди

Фото: Бокс федерацияси
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «World Boxing» ташкилоти кубогини умумжамоа ҳисобида 1-ўрин билан якунлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 мартидан 5 апрель кунига қадар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри мезбонлигида «World Boxing» ташкилоти кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар кесимида 10 та вазннинг 8 тасида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Хусусан, вакилларимиз 7 та финал йўлланмасини қўлга киритиб, якунда 5 та олтин, 2 та кумуш медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа ҳисобида 1 та бронза медали ҳам бор. Албатта бу натижа ўзбек боксчиларига доимгидек умумжамоа ҳисобида биринчиликни тақдим этди.
Медаллар жамғариш бўйича кейинги ўринни мезбонлар: 3 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза билан, учинчи ўрин эса, қўшни Қозоғистон жамоаси банд этди. Улар ҳисобида 3 олтин (икки эркак, бир аёл) ва 3 та бронза медали бор.
Ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:
Олтин медаль:
- -50 кг. Асилбек Жалилов;
- -75 кг. Фазлиддин Эркинбоев;
- -80 кг. Жавоҳир Умматалиев;
- -90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев;
- +90 кг. Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медаль:
- -55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов;
- -85 кг. Акмалжон Исроилов.
Бронза медаль:
- -60 кг. Мадияр Данияров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг