Боғчаларнинг истеъмол рационига асал қўшилиши мумкин
“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (239–сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади.
2024 йилдан интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чоралари кўрилади.
2023 йил 1 сентябрдан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.
Асаларичилик субъектларининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
“Фермерлар мактаби”да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг