Боғ яратган нуронийлар
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шаҳрихон туманида нуронийлар томонидан боғ барпо қилинди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган бу хайрли ишда тумандаги барча отахон ва онахонлар фаол иштирок этди.
— Халқимизда ”Яхшидан боғ қолади”, деган нақл бор, — дейди “Нуроний” жамғармасининг Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари Сайдали Мадаминов. — Биз, кексалар ёшларга ибрат бўлган ҳолда ҳудудларда яшил макон барпо қилишга бош-қош бўлмоғимиз керак. “Нуронийлар боғи”ни ташкил этиш орқали фарзандларимизга, набираларимизга намуна бўлмоқдамиз.
Ярим гектар майдонда барпо этилган ушбу боғга минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг