Биржада пахта ёғининг нархи 11 фоизга пасайди
2021 йил 6-12 май кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари якунлари кўра техник пахта чигитининг биржадаги нархи 31,2% га пасайиб, 12 май ҳолатига кўра маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 3 403,9 минг сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган даврда, биржа савдоларига сотувчи-корхоналар томонидан 7 961 тонна пахта чигити қўйилди ва улардан 5 903 минг тоннаси, яъни 74,1% сотилди.
Техник пахта чигитининг биржадаги нархларини пасайишига унинг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар, яъни пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.
Хусусан, ўтган даврда пахта-тўқимачилик кластерлари биржа савдоларига қўйиладиган пахта чигитининг бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 4 781,9 минг сўмдан 2 933,3 минг сўмгача, яъни 38,7% га пасайтирди.
Техник пахта чигити нархининг пасайиши оқибатида пахта ёғининг бошланғич қиймати ва биржадаги нархлари ҳам пасайди. Хусусан, ўтган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи ўртача – 5,3% га, биржа савдолари натижасида шаклланган нархи эса мос тарзда – 11,3% га пасайиб, бугунги кунда маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 739,3 минг сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг