Билимли болалар — миллат бахти
Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабини бориб кўрди.
Бу ерда Президент мактаби стандартлари асосида энг замонавий шароит яратилган. Жорий ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. Уларга дарс бериш учун 9 нафар хорижлик мутахассис, 21 нафар тажрибали ўқитувчиларимиз жалб қилинган.
Давлатимиз раҳбари мактабда яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
- Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти, — деди Президент.





















Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг