Байрамга муносиб туҳфа
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантанаси арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
22-25 август кунлари Тошкент шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан “Учинчи Ренессанс — маърифатли жамият сари” мавзусида Республика анжумани бўлиб ўтмоқда.
Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида мазкур анжуман доирасида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби тақдимоти ҳамда “Миллий қўшиқлар ва мақом” концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларидан 20 нафардан ортиқ Ўзбекистон Қаҳрамонлари, маънавият фидойилари, олимлар, зиёлилар қатнашди.

Тадбирда “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби китоб-албоми миллатимиз ойдинларига эҳтиром сифатида яратилгани, унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган бир юз уч нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилиниши таъкидланди.
— Мазкур китоб биз учун байрамга муносиб совға бўлди, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Турғун Азларов. — Уни варақларканмиз, ҳаётнинг турли синовларини сабот билан енгиб, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчию хизматчилар, устозлар, деҳқону чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, хуллас, барча жабҳаларда қаҳрамонга айланган инсонларнинг умр йўллари кўз олдимизда жонланади. Уларнинг ибратли ҳаёт йўли, шонли меҳнат фаолияти авлодлар қалбида мангу шараф тимсоли бўлиб қолади.

Тадбир “Миллий қўшиқлар ва мақом” концерт дастурига уланди. Унда юртимизда етишиб чиққан буюк алломалар, қомусий билим соҳиблари, давлат арбоблари, шоир ва мутафаккирлар жонлантирилган саҳна кўриниши намойиш қилинди. Эл суйган санъаткорларнинг чиқишлари, миллий рақслар гулдастаси бадиий-мусиқий кечага ўзгача шукуҳ бахш этди.




Дилшод Каримов,
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг