Байрам ҳам, байроқ ҳам заҳматкашники!
Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган тамойил барча ислоҳотларнинг асосини ташкил этмоқда. Шўрчи туманида мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ўтказилгани юқоридаги фикримизнинг далилидир. Бу тадбирда истиқлол шарафланиб, заҳматкашлар меҳнати юксак эътирофга сазовор бўлди.
Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам очиқ ҳавода фидойи меҳнат қилиб, шаҳару кўчаларимизни гулу бўстонга айлантираётганлар айнан ободонлаштириш бошқармаси ходимларидир. Улар кам маошли ишда қаноат билан меҳнат қилади. Ҳақиқий байрам уларники, чунки уларнинг ҳиссаси билан обод муҳитда шодиёналарни нишонлаймиз.
Туман ҳокими ўринбосари Абдумурод Хўжакелдиев ва бошқалар тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклади.
— Ишчиларимиз оддий, аммо жуда масъулиятли иш билан шуғулланишади, — дейди Шўрчи тумани ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Бўрон Менгбоев. — Кун иссиқми, совуқми — кўча, хиёбон ва йўлларимизни тоза, обод сақлаш учун бор кучларини бериб меҳнат қилишяпти. Бугунги байрам тадбирида уларнинг меҳнати эътироф этилди.
Куй-қўшиқлар ва самимий суҳбатлар билан ўтказилган ушбу тадбир заҳматкашларга катта қувонч ва руҳий қувват бахш этди.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг