АҚШ 2023 йилда мудофаа харажатларини қарийб 10 фоизга оширади
Фото: Reuters
АҚШ мудофаа харажатлари 2023 йилда 798 миллиард долларга оширилади.
2023 йилда АҚШ мудофаа харажатлари тахминан 798 миллиард долларгача ошади. Эълон қилинган ҳужжатга кўра, мудофаа харажатлари ҳажми 2022 йилга нисбатан 69 миллиард долларга, қарийб 10 фоизга ошади.
Аввалроқ, Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден 2023 йил учун 850 миллиард долларлик мудофаа бюджетини шу ҳафта имзолашини маълум қилганди. Тахминларга кўра, 2023 йилда Тайванга ҳарбий ёрдам сифатида ўн миллиард, Украинага 800 миллион ўтказилиши режалаштирилган.
Шу йилнинг 16 декабрь куни АҚШ Сенати мамлакатнинг 858 миллиард долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг