Андижондан Сирдарёга 4-карвон йўл олди
Сирдарёлик ҳамюртларимиз холидан хабар олиш, амалий кўмак кўрсатиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан навбатдаги мадад карвони йўлга тушди. 17 та юк машинасидаги 4 млрд. сўмлик маҳсулотлардан таркиб топган навбатдаги инсонпарварлик кўмаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар, санитар-гигиеник ҳамда тиббий воситалар, бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган анжомлардан таркиб топган.
— Сардобадаги вазият юзасидан бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ,-дейди меҳнат фахрийси Абдураҳмон ота Сайдуллаев. — Биз ҳатто уруш пайтида, очарчилик йилларида ҳам ўзга миллат вакилларини бағримизга олган буюк халқмиз. Сирдарёлик ҳамюртларимизни ёлғизлатиб қўймаймиз. Керак бўлса яшаб турган уйимиздан жой берамиз. Барча ташвишларни биргаликда енгамиз.
Бу андижонликларнинг Сирдарё вилоятига юборган 4-карвони бўлиб, навбатдаги амалий ёрдам учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг