Андижонда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Андижон вилоятида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Билдиришича, мазкур ҳолат Асака тумани «Қипчоқ» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 322 км.да содир бўлган.
Унда ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ж.У. ўзининг «Kobalt» автомашинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофа сақлай олмасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» автомашинасининг орқа қисми бориб урилган.
Шундан сўнг, воқеа содир бўлган жойда ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Х.Х. «JAC» юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган «Spark» автомашинасини орқа қисмига урилиши оқибатида «Spark» автомашина ҳайдовчиси эса олдида бўлган «Nexia» автомашинасини орқа қисмига урилиб, «JAC» юк автомашинасини орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган «Damas» автомашинаси эса юк автомашинасини орқа қисмига бориб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган. Барча автомашиналар моддий зарарланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг