Ахсикентда янги топилмалар
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган уч минг йиллик тарихга эга қадимий ёдгорлик негизида барпо этилаётган Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси топилмалар фонди 68 та янги танга ҳамда 27 та китоб билан бойиди.
— VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар араб ёзувидаги бежирим хатга эга, — дейди археопарк директори Анвар Икром. — Улар орасида Сомоний ва Қорахоний ҳукмдорлар даврида ҳамда 1667-1670 йилларда Швеция, 1836 йилда Буюк Британияда зарб этилганлари мавжуд. Кумуш тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми — аверсига подшонинг сурати, орқа томони — реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган. Қўлёзма китобларда эса ҳандаса, риёзиёт, илми нужум, тиббиётга оид қимматли маълумотларни кўриш мумкин.
Маълумот учун, Ахсикент комплекс экспедицияси айни пайтда қадим қўрғондаги Умаршайх Мирзонинг резиденцияси ўрни — Яккайигит боғида қазишма ишларини олиб бормоқда. Бу ерда қазиб олинаётган топилмалар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотяпти.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг