Айрим авиарейслар вақти ўзгарди

07:38 25 Январь 2022 Жамият
522 0

«Uzbekistan Airways» АЖ хабар беришича, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли 2022 йил 25 январь кунги HY-271 Тошкент — Истанбул рейси вақти 07.40 дан 13.00 га кўчирилди. 

Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича HY-072 рейси вақти 12.30 дан 17.50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).

Шунингдек, Урганч — Тошкент йўналиши бўйича HY-056 рейси вақти эса 16.20 дан 20.05 га ўзгартирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер