Адлия вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

14:29 27 Ноябрь 2025 Жамият
424 0

Фото: Адлия вазирлиги

Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Маҳмуд Шуҳратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маҳмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004-2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

• У 2006-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори;

• 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия ва суд идоралари масалалари шуъбасининг етакчи инспектори;

• 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири;

• 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири лавозимларида ишлаган.

• 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

• 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида;

• 2021-2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори;

• 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар (2025 йилдан) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?