Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

21:26 14 Март 2022 Жамият
3446 0

2022/2023 йил ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. 

Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6 — 11-синфлардаги ёки 6 — 9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

— 86–100 % учун – 5 баҳо;

— 71–85 % – 4 баҳо;

— 56–70 % – 3 баҳо ва 56 % гача – 2 баҳо.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер