Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди
Иллюстратив фото
2025–2026-ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этадиган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар қилди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Шу билан бирга, шахсий кабинетга кирмасдан, шунчаки my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда ҳам рухсатномани олишлари мумкин.
Абитуриентлар тест синовига паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнь куни якунланганди. 2025/26-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этган.
Аввалроқ Австриянинг Вена амалий санъат университетида сунъий интеллект талаба мақомини олгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг