2 февралдан ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 2 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида баъзи жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 11-16 даража илиқ, шимолий чўл ҳудудларида баъзи жойларда 6-11 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг