Европа ва АҚШда «омикрон»нинг янги мутацияси кенг тарқалмоқда
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Ҳозир дунёда «омикрон»нинг BА.4 ва BА.5 версиялари етакчи. Аммо ҳадемай вазият бошқача тус олиши мумкин. Буни халқаро экспертлар икки ой аввал прогноз қилганди. Ўшанда ноябрдан бошлаб янги мутациялар Европада доминантага айланиши айтилганди.
Бугун «кўҳна қитъа»да BQ1.1 субварианти кенг тарқалмоқда. Мутахассислар унга «сербер» деб ном беришган. Мазкур мутация ўта юқумли ва иммунитетга осон «чап бериш» хусусиятига эга.
Бир ҳафта ичида икки баравар кўпая олиши лаборатор текширувлар давомида тасдиқланган. Қолаверса, аввалги штаммларга нисбатан инсон ҳужайралари билан яхшироқ алоқага кириша олади. Шу боис ушбу вариантни юқтирганлар орасида шифохонага ётқизилиш ҳолатлари сезиларли даражада ортган.
Айни пайтда BQ1.1 Дания, Франция, Бельгия, Ирландия, Нидерландия ва Италияда шиддат билан тарқаляпти. Хусусан, Данияда ушбу янги субвариант уч ой ичида 0,5 фоиздан 40 фоизгача кўпайди. Келгуси ҳафталарда у мамлакат бўйлаб доминантага айланиши кутиляпти.
Шунингдек, АҚШда ҳам мазкур «кичик штамм» улуши 40 фоизга яқинлашган. Ваҳоланки, икки ой аввал бу кўрсаткич атиги 2 фоизни ташкил этаётган эди. Прогнозларга кўра, профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмаса, ушбу янги мутация яқин келажакда дунё бўйича доминант версияга айланиши мумкин.
Шу боис, мутахассислар, 60 ёшдан ошган, ёндош касалликларга чалинган ва иммунитети заиф кишилар, қолаверса, ҳомиладор аёллар биринчи навбатда бустер доза билан эмланиши зарурлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг