Самарқандлик эркак собиқ хотинини ўроқ билан 12 марта уриб ўлдирди
2021 йил 19 апрель куни Самарқанд туманида пастдарғомлик А.Б. собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р.ни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 19 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи А.Б. маст ҳолатда собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р.нинг Самарқанд тумани, «Қайнама» МФЙдаги уйга фарзандини кўришга келиб, қайнонаси А.Г. уни фарзанди билан учрашишга қаршилик қилганлиги оқибатида юзага келган ўзаро жанжал давомида, А.Б. ўзи билан олиб келган ўроқ билан марҳуманинг кўкрак ва бел соҳаларига қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказганлиги оқибатида, у ҳодиса жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан.
Воқеа жойига вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Х.Қобулов, Самарқанд туман прокурори Ж.Санаев, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев ҳамда бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
Самарқанд туман прокурори томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг