Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-«Шалдирамоқ» маҳалласида ободончилик ҳашарида қатнашиб, ночор хонадонга ёрдам берди.

Ҳусусан, Баҳмалбоп кўчаси, 57 хонадонда истиқомат қиладиган Солиевлар уйида ўтказилган ўрганиш натижасида бир уй бир даҳлиз ва ошхона қурилиши бошлаб юборилди. Ишсиз оила аъзолари ишга жойлаштирилиб, доимий даромад манбаи билан таъминланди. Оиланинг катта ўғли Ҳасанжон Солиевнинг тўй маросимини ҳомийлик асосида ўтказишга келишиб олинди ва тўйга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Маруфжон Усмонов маҳаллани ободонлаштириш ишларида иштирок этиб уйларнинг деворларини, дарахтларни оқлади. Маҳаллада Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратилган барча шарт шароитлардан фойдаланиш имкони яратилди.
Маҳалла фаоллари, шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишларда бир ёқадан бош чиқариб, фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг