Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди. Тизимдаги яна бир қатор раҳбарлар алмашди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги Фармонига асосан Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилнинг февраль ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги Фармонига асосан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Д.Рахимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 2 августдаги буйруғига асосан Мухамедов Умиджон Салимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У.Мухамедов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1998 йилда Тошкент ҳарбий прокуратурасида бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2010 йилдан Бош прокуратура бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Оҳангарон туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 2 августдаги буйруғига асосан Ачилов Жамол Алишерович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ж.Ачилов 1982 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Иш фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий қонунчилик бошқармасида бошлаб, Адлия вазирлигида турли лавозимларда, 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг