«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

16:37 03 Август 2020 Жамият
8955 0

Июль ойининг охири ва августнинг илк кунларида кузатилган ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг шу ҳафта бошидан республикада об-ҳаво яна қуруқ, асосан кам булутли ва иссиқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Кечаси ҳарорат 20-23 даража атрофида, кундузи 36-39 даражагача кўтарилади. Бундай об-ҳаво одатда август ойининг биринчи ярмида кузатилади.

Қайд этилишича, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудлари Волгабўйи устида шаклланган баландликдаги циклон билан боғлиқ бўлган нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, 4-5 августда шамолнинг тезлиги 15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бу ҳудудларда 30-33 даража атрофида бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер