Ўзбeкистоннинг умумий қарзи 21 миллиард доллардан ошади
2020 йил бошида Ўзбекистоннинг Хитойдан давлат қарзи миқдори 3 миллиард доллардан ошади, бу 2019 йил бошига нисбатан 53% га кўпдир, дейилади Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида.
Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 январь куни Ўзбекистоннинг Японияга қарзи $1,83 млрд, Жанубий Корея олдида — $568 млн, Франция – $573 млн, Германия — $302 млн, Саудия Арабистони - $164 млн, Россия - $120 млнга етади.
Қайд этилишича, 2020 бошида давлат қарзи 21,3 миллиард доллар, ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36%ни ташкил қилади. Шундан ташқи қарз миқдори 15,3 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилган.
Кредиторлар кесимида давлат ташқи қарзининг ҳажми хорижий давлатлардан олинган 6,7 миллиард доллар, 7,7 миллиард доллар – халқаро молия институтларидан ва 1 миллиард доллар инвесторлардан олинган қарзлардан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг