«Ливерпуль» муҳим ғалабани қўлга киритди
Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 32-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида «Фулҳэм» клубини қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган дастлабки голга 36-дақиқада Рио Нгумоха муаллифлик қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Муҳаммад Салоҳ «мерсисайдликлар»нинг иккинчи голини киритди. Шу тариқа баҳснинг биринчи бўлими якунланди.
Иккинчи бўлим статистик жиҳатдан биринчи бўлимдан қолишмади. Аммо баҳсда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Ушбу ғалабадан сўнг Арне Слот бошчилигидаги «Ливерпуль» 52 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринни мустаҳкамлаб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг