Трамп Вашингтонда дунёдаги энг катта зафар аркасини қурмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтонда қуриладиган зафар аркаси лойиҳасини намойиш этди. Тегишли пост унинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, ушбу иншоот «дунёдаги энг катта ва энг гўзал арка»га айланади.
«Бугун менинг маъмуриятим ҳурматли Нафис санъат комиссиясига дунёдаги энг катта ва энг гўзал зафар аркасининг тақдимоти ва қурилиш режаларини расман тақдим этди», — деб ёзди Трамп.

Суратда Harrison Design компаниясининг лойиҳаси кўрсатилган. Унда оч рангли тошдан қуриладиган ва зарҳал элементлар билан безатиладиган арка акс этган. Арканинг юқори қисми икки четида рангли металлдан ясалган иккита улкан бургут ва марказда қанотли Озодлик ҳайкалини эслатувчи олтин суви юритилган фигура жойлашади.
Аввалроқ хорижий ОАВ АҚШ Президенти Вашингтонда дунёдаги энг баланд зафар аркасини тиклашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу иншоот Америка пойтахтида баландлиги бўйича Жорж Вашингтон монументидан кейинги иккинчи қурилмага айланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг