Тошкентдаги 2 та кўчада ҳаракат бир томонлама ташкил этиладиган бўлди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги иккита кўчада автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этиладиган бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусобод тумани ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, «Буюк Турон» маҳалласи ҳудудида йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги ҳаракат тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра:
• Ниёзбек йўли кўчаси (43-сонли мактаб олди)да: Ҳаракатланиш — Чингиз Айтматов кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчаси йўналиши томон.
• Ниёзбек йўли 3-тор кўчасида: Ҳаракатланиш — Амир Темур шоҳ кўчасидан Ниёзбек йўли 1-тор кўчаси томон амалга оширилади.

Қайд этилишича, ҳозирда туман Ободонлаштириш бошқармаси ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳудудга тегишли асосий ва ёрдамчи йўл белгиларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан янги ўрнатилаётган йўл белгиларига қатъий риоя қилиш ҳамда ҳаракатланишда илова қилинаётган чизмага амал қилиш сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг