Қирғизистонда қалбаки пулларни сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Қирғизистонда қалбаки пул купюраларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиб келган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Open.kg Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (МХДҚ) таяниб хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ташкилот бир нечта давлат ҳудудида фаолият юритиб, юқори сифатли қалбаки купюралар тайёрлаган ва уларни мураккаб алоқалар тармоғи орқали пуллаб келган.
Махсус операция давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинди. Улардан катта миқдордаги қалбаки чет эл валютаси ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 233-моддаси (Пул ва қимматли қоғозларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар ҳибсга олинган.
Ҳозирда жиноий схеманинг барча иштирокчиларини ҳамда қалбаки купюраларни сотиш каналларини аниқлашга қаратилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг