Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Бугун, 9 апрель куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида буюк давлат арбоби, енгилмас саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда Унда маданият ва санъат соҳаси вакиллари, давлат ташкилотлари мутасаддилари, турли вазирлик ва идоралар, жамоат вакиллари, хорижлик меҳмонлар ҳамда ёшлар иштирок этди.



Тадбир давомида улуғ саркарда, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва бунёдкорлик ҳомийси сифатида тарихда ўчмас из қолдирган Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.



Тадбир давомида таъкидланганидек, Амир Темурнинг улкан тарихий мероси бугунги кунда ҳам Янги Ўзбекистон тараққиётида, ёш авлодни ватанпарварлик, фидойилик ва миллий ғурур руҳида тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.


Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар халқимизнинг бой тарихий меросига бўлган эътибор ва эҳтиромнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Муҳсин Умурзоқов,
Юнус Бўриев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг