Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди

21:03 09 Апрель 2026 Иқтисодиёт
375 0

Фото: Марказий банк

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур нумизматика намуналари миллий тарихимизни улуғлаш ва бой маданий меросимизни муносиб қадрлаш мақсадида зарб этилган.

Видеодан кадр

Сотувда Амир Темур сиймоси акс этган, 31,1 г оғирликдаги 2 хил дизайндаги эсдалик тангалари ва ҳар бири 31,1 г бўлган 3 талик сувенир тўпламлари мавжуд бўлиб, улар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан тайёрланган.

Фото: Марказий банк

Тангаларда Соҳибқирон сиймоси ва «Темур тузуклари»дан ҳикматлар зарб этилган. Улар юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга ҳисобланади.

Фото: Марказий банк

Қайд этилишича, сотув нархлари ва банклардаги мавжудлик бўйича янгиланган маълумотлар регуляторнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳар куни эълон қилинади.

Таъкидланишича, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер