Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган хорижий корхоналар сони очиқланди
2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 1 160 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд корхоналар мамлакатлар кесимида тақсимланганда энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, 495 тани ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда Туркия 273 та корхона билан иккинчи ўринда, 93 та кўрсаткич билан Россия Федерацияси кучли учталикда қайд этилган.
Шунингдек, юртимизда Қозоғистондан 63 та, Жанубий Кореядан 47 та, Озарбайжондан 35 та, Тожикистондан 31 та, Туркманистондан 18 та, Ҳиндистондан 16 та, Қирғизистондан 13 та ҳамда бошқа давлатлардан 76 та корхона қурилиш соҳасида фаолият юритмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг