Саида Мирзиёева Марко Рубио билан учрашди

09:39 08 Апрель 2026 Сиёсат
127 0

Кеча, 7 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида учрашди.

Саида Мирзиёеванинг ёзишича суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинган. Бундан ташқари, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилган.

«Стратегик шериклигимизни янада ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун жаноб Давлат котибига ўз миннатдорлигимни билдираман», дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер