8 апрель куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

19:38 07 Апрель 2026 Жамият
350 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 8 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 14-16 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража, баъзи жойларда 23 даражагача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер