Эндиликда пара спортчига ҳамроҳлик қилганларга ҳам маош тўланади

18:48 07 Апрель 2026 Сиёсат
333 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Адаптив спорт турлари бўйича кадр тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам ўзгаради. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали инклюзив спорт бўйича таянч олийгоҳга айланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Спорт вазири А.Икрамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева, Паралимпия қўмитаси раиси М.Ташхожаевга тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Президентимиз бугун пара спортчиларимиз эришаётган натижаларда уларга туну кун ҳамроҳлик қилаётган фидойи инсонларнинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади.

Эндиликда ўқув-йиғин машғулоти, республика ва халқаро мусобақаларда пара спортчига ҳамроҳлик қилганларга транспорт ва яшаш харажатлари қоплаб берилади. Уларга ҳар ойда спорт мактаблари тренерлари ойлигига тенг миқдорда маош тўланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер