Ҳокимлар олдига ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратиш вазифаси қўйилди

17:25 07 Апрель 2026 Сиёсат
260 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мактабларда спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш ва мураббийларни маҳаллаларга жалб қилиш ишларининг аҳволи таҳлил қилинди.

Масалан, Тошкент шаҳрининг 15 та мактабида тўгараклар «номига» ташкил қилингани учун 3-4 нафар бола қатнаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёки ўтган йили Жиззах, Қашқадарё, Фарғонадаги мактаб ўқувчиларининг тўртдан бири жисмоний тайёргарлик бўйича минимал талабни бажара олмаган.

Ҳокимлар олдига ҳар бир мактабда спорт тўгараклари учун шароит яратиш, тўгаракларга қамровни ошириш вазифаси қўйилди.

Спорт мактаблари маҳаллама-маҳалла юриб, иқтидорли ёшларни топиш ўрнига ҳалигача ўзи келган тайёр спортчи билан ишлаётгани қайд этилди. Масалан, спорт базалари бўйича пойтахтдан кейин турадиган Самарқандда 100 минг ёшни профессионал шуғуллантирса бўлади. Амалда бу 3 карра кам. Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳам бор қувватини ярмидан фойдаланмоқда, холос.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер