Деновдаги «заправка»да портлаш содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «заправка»да газ тўлдираётган «Камаз»да ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Унда айтилишича, ҳолат бугун, 7 апрель куни соат 08:24 да Денов тумани, «Оқтом» МФЙда жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган.
Унда «Камаз» русумли суюлтирилган (пропан) газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газини қуйиш вақтида сиғимда чақнаш содир бўлиб, натижада ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида «112» тизимидан Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан ҳодиса жойига 5 та қутқарув бўлинмалари соат 08:39 да етиб бориб, ёнғин соат 08:42 да ўраб олинган ва соат 10:10 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, сиғимнинг ёрилиши сабаби махсус автомобилдан пропан газини бўшатиш вақтида технологик жараённинг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбар ходимлари, Денов тумани ИИБ, ССБ, «Ҳудудгазтаъминот» раҳбар ва ходимлари чиқишган ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг