Палов индекси: Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларида жорий йилнинг март ойи давомида 1 килограмм палов тайёрлаш учун неча пул сарфлаш керак бўлганини маълум қилди. Унга кўра, энг арзон ош Қорақалпоғистон Республикасида, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида тайёрланмоқда.
Қайд этилишича, паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 99 973 сўм;
• Тошкент шаҳри – 119 989 сўм;
• Андижон вилояти – 108 169 сўм;
• Бухоро вилояти – 110 836 сўм;
• Жиззах вилояти – 111 556 сўм;
• Қашқадарё вилояти – 113 936 сўм;
• Навоий вилояти – 112 911 сўм;
• Наманган вилояти – 110 958 сўм;
• Самарқанд вилояти – 115 821 сўм;
• Сурхондарё вилояти – 113 661 сўм;
• Сирдарё вилояти – 106 589 сўм;
• Тошкент вилояти – 115 026 сўм;
• Фарғона вилояти – 117 627 сўм;
• Хоразм вилояти – 109 457 сўм.
Таъкидланишича, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи – 0,3 литр;
- пиёз – 300 грамм;
- мол гўшти – 700 грамм;
- сабзи – 1 килограмм;
- гуруч – 1 килограмм;
- нўхат – 100 грамм;
- зира – 10 грамм;
- ош тузи – 20 грамм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг