7 апрель куни ҳарорат бироз пасаяди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 7 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг