Қозоғистонда тўғон ёрилиб кетди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида жойлашган «Шоптикол» дамбаси ёрилиб кетди. Ҳодиса Қорғалжин туманидаги Сабинди қишлоғи яқинида содир бўлган. Бу ҳақда «Tengrinews» нашри «ҚазАвтоЖол» компанияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, дамбанинг ёрилиши оқибатида сув оқими далалар орқали яқин аҳоли пункти томон тарқалган. Шунингдек, сув Остана — Қорғалжин республикa аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 75-километрида йўлни кесиб ўтган.
«ҚазАвтоЖол» маълумотига кўра, сув тошқинига қарамай, автомобиль йўлининг қопламаси шикастланмаган ва транспорт ҳаракати очиқлигича қолмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан дамба ёрилиши акс этган видеолар тарқатилган эди. Уларда эриган қор сувлари Остана — Қорғалжин йўлининг бир қисмини ювиб кетгани иддао қилинган. Аммо мутасадди ташкилот бу маълумотларни рад этиб, йўл бутлиги сақланиб қолганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг