АҚШ учувчисини қутқариш учун Эронга махсус кучларни юборди

18:06 04 Апрель 2026 Дунё
405 0

АҚШ Эрон ҳудудида уриб туширилган қирувчи самолёт учувчиларидан бирини қидириш учун махсус кучларни юборилган. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, самолёт экипажининг икки аъзоси катапульта орқали сакраб тушган. Бу эса Теҳрон ва Вашингтон ўртасида учувчиларни биринчи бўлиб топиш бўйича рақобатни юзага келтирган.

Хабарда айтилишича, учувчилардан бири Американинг 2 та ҳарбий вертолёти ва паст баландликда парвоз қиладиган ёнилғи қуйиш самолёти иштирокидаги операция орқали қутқариб олинган.

Аввалроқ Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси АҚШ ва Исроил билан зиддият бошланганидан буён иккинчи F-35 қирувчи самолёти уриб туширилганини маълум қилган эди.

Tasnim агентлиги дастлаб катапульта орқали тушган учувчи асирга олинган бўлиши мумкинлигини ёзган. Кейинчалик эса Теҳрон учувчини ушлаш учун мукофот эълон қилгани ҳақида хабарлар тарқалди, бу эса аввалги маълумотларга зид келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер