Фарғонада трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Видеодан кадр
Фарғона Данғара туманида трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ДХХ ходимлари ҳамкорлигида вилоятнинг Данғара туманида тезкор қидирув тадбири ўтказилган. Натижада туман ҳудудида жойлашган далаларнинг бирида яшириб кетилган 7 килограмм «гашиш»ни 44 ва 31 ёшли шахслар (муқаддам жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган) олган вақтида ушланган.
Билдирилишича, фуқаролардан бири 2024 йилдан буён қўшни республикалар ҳудуди орқали трансмиллий жиноий уюшма аъзолари билан ҳамкорликда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида аниқланишича, «гашиш» гиёҳвандлик воситасини жиноий уюшма аъзолардан бири келишилган геолокацияда қолдириб кетган. Кейинчалик эса ушланган шахслар ушбу манзилга бориб гиёҳвандлик воситасини қазиб олган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий уюшма аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг