«Қамчиқ» довонида яна бир машина хандаққа тушиб кетди

14:32 04 Апрель 2026 Жамият
318 0

Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган автомобилни олиб чиқди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, бугун, 4 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни ҳам «Қамчиқ» довонида шу каби ҳодиса қайд этилган эди. Хандаққа тушиб кетган «Damas» автомобили ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер