Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Фото: Акмал МУҲАММАДОВ, Юнус БЎРИЕВ / «Халқ сўзи»
Бугун, 4 апрель куни Тошкент шаҳрида буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими ўтказилмоқда.




Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан бошланади.




Парад қатнашчилари «Паркент» ва «Мустақиллик» кўчалари бўйлаб Амир Темур жанговар байроғини кўтарган ҳолда бугунги кундаги жанговар ва кундалик ҳарбий либослар билан бирга ўша даврга оид қурол-аслаҳа ва кийим бошда ҳаракатланмоқда.







Тадбир давомида Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида театр саҳналари, фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилди.






Бўлинмалар эндиликда «Мустақиллик» ва «Темирйўл» кўчалари бўйлаб манзилга қайтадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг