Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди

10:55 04 Апрель 2026 Жамият
220 0

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳрида банк эксперти 10 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ доллари тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер