Республика бўйлаб 991 та дорихонада 8,5 млрд cўм асоссиз даромад олинган
Маълумки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Рақобат қўмитасининг «Fair tech» ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2025-2026 йилларда қўмитанинг «Fair tech» ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Жумладан, 991 та дорихонада (152 та улгуржи ва 839 та чакана) 414 305 та ҳолатда 8,5 млрд cўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.
Маълумот учун, 2025-2026 йилларда «Farm effekt» МЧЖ, «Pharma brend» МЧЖ, «Gipofiz farm» МЧЖ «Maxsudbek biznes» ХҚ, «The great farm» МЧЖ ҳамда «Medex group pharm» МЧЖларнинг лицензиялари дори воситалари нархларини оширилгани учун бекор қилинган.
«Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши ва уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қиламиз», — дейилади Рақобат қўмитаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг