Самарқандда 9-синф ўқувчиси ва директор ўринбосари муштлашди

17:13 02 Апрель 2026 Жамият
292 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 2-умумтаълим мактаби директор ўринбосари ўқувчига нисбатан зўравонлик қилгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бугун, 2 апрель куни 6-соат дарсидан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида содир бўлган.

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

«Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралайди», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилади, ўрганиш натижалари бўйича маълумот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер