Эртага она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

15:47 02 Апрель 2026 Жамият
160 0

Эртага, 3 апрель куни она тили (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, 2026 йилнинг 3 апрель куни она тили (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш якунланади. Тўловни эса 4 апрелгача амалга ошириш лозим бўлади.

Тест синовлари 2026 йилнинг 25-26 апрель кунлари ўтказилади. Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер