Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

12:48 02 Апрель 2026 Жамият
148 0

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 2 апрель куни соат 11:43 да ФВББ видеокузатув камералари орқали Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳ кўчаси томонида, янги қурилаётган турар жой биносидан қора тутун чиқаётганлиги аниқланган.

Мазкур манзилга қутқарув экипажлари 11:39 да етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да қуршаб олиниб, соат 11:54 да ўчирилган. Қайд этилишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Аниқланишича, воқеа жойида турар жой биноси ертўласидаги қурилиш материаллари ёниб зарарланган.

Тошкент шаҳар ФВББ фуқаролар ва тадбиркорлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер